Бугун Сербия ва Венгрияда сайловлар бўлиб ўтмоқда

Сербияда бугун президент ва муддатидан олдин парламент, шунингдек бир қатор шаҳарлар, жумладан Белград муниципал кенгашлари сайланади.

Президент Вучич иккинчи муддатга даъвогарлик қилмоқда. Март ойидаги сўровлар унга 60 фоиз (2017 йилги сайловларда 55 фоиз билан ғалаба қозонган)ни тақдим этмоқда.

Сербия ички ишлар вазири Вулин сайловлардан кейин “Майдан”га уриниш бўлишини кутаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ғарбпараст партиялар “Сайлов натижаларига эътироз билдириш жараёнини ташкил қилишни режалаштирмоқда, бу эса ҳукуматни ағдаришга уриниш билан якунланади".

Венгрияда эса парламент аъзолари сайланади. Россия билан ҳамкорликни қўллаб-қувватловчи Орбан бош вазир бўлиб қоладими ёки Питер Марки-Заж бошчилигидаги европапараст мухолифат ҳукуматга келадими?

106 депутат бир мандатли округлардан, 93 нафари партиявий рўйхатлар бўйича сайланади. Март ойидаги сўровлар 2010 йилдан бери бош вазир курсисини эгаллаб келаётган Орбан иттифоқи («Фидес» - ХДНП)га овоз 50 фоизга яқин ва кенг кўламли мухолифат коалицияси “Бирликда Венгрия учун" - бироз кўпроқ, 40 фоизни ташкил этади.