Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонлик доя аёл Истанбулда катта миқдордаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетди

Истанбулдаги оилалардан бирида доялик қиладиган ўзбекистонлик аёл катта миқдордаги қимматбаҳо буюмларни ўғирлаганликда айбланмоқда, деб хабар бермоқда rusturkey.com.

Маълумотларга кўра, ўғирланган қимматбаҳо заргарлик буюмларининг баҳоси 6,5 минг доллар ва 1 минг долларга тенг миқдорда.

Бир ой мобайнида Ўзбекистон фуқароси бўлган Мафтуна Шодиева 16 минг долларлик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.

Кузатув камераларида ўғирликдан сўнг унинг қачон бинодан чиқиб кетгани ёзиб қолинган.