Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонлик таниқли дизайнер ўлдириб кетилди

Бугун, 14 январь куни машҳур дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдириб кетилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик пойтахтнинг Яшнобод туманида, кечаси содир бўлгани айтилмоқда.
Мазкур хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади ва воқелик ҳақида кейинроқ расмий маълумот берилишини маълум қилди.
Нариман Григорян — хореограф, дизайнер ва модельер, “Nariman Grigoryan” брендининг асосчиси. У халқаро рақс мусобақаларида Ўзбекистондан бўлган ягона ҳакам ҳисобланар эди