Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда поезд пиёдани уриб юборган

Кеча, 2 январь куни соат 12:45 ларда машинист, 49 ёшли М.А. бошқарувидаги 0113-сонли йўловчи поездини Паст Дарғом тумани ҳудудида, Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли “Мароқанд-Гумбаз” бекатлари оралиғидаги 3745-километр, 7-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда, 40 ёшли Х.Ю.ни уриб юборган.

Оқибатда Х.Ю. ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.