Пахтачида ўзбошимчалик билан олтин қазиб олаётган 3 нафар фуқаро тош остида қолди
- 18.09.2019 16:19
- 673
- Самарқанд
Кеча, 17 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда 3 нафар фуқарони Пахтачи туманида жойлашган, давлат захирасида бўлган “Қорақўтон” тоғ ҳудудидаги шахтада олтин моддасини ўзбошимчалик билан қазиш ишларини олиб бораётганида тоғ тоши босиб қолган. Оқибатда 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 1 нафар фуқаро эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
олтин
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мирзо Улуғбек мадрасасининг вориси
- Бугун, 11:34
- Таълим
АҚШ илк бор космосга қурол жойлаштирганини тан олди
- Бугун, 09:40
- Хориж