Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Польшада Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ишга жалб қилиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди

Польшада хорижий меҳнат мигрантлари учун ноқонуний ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланган тўрт нафар украиналик, озарбайжонлик ва польшалик фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Polskie Radio портали хабар бермоқда.

Ушбу жиноий гуруҳ Озарбайжон, Россия, Грузия, Украина, Ўзбекистон, Туркия, Покистон, Эрон, Ироқ ва Қозоғистондан 500 дан ортиқ фуқароларга пул эвазига қалбаки фирмалар орқали Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари ҳудудида бўлиш ва ишлашга рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий гуруҳни қўлга олиш жараёнида улар яшаган квартира ва фаолият юритган офисларда кўплаб ҳужжатлар, электрон воситалар, шунингдек, 120 минг АҚШ доллари қийматидаги автомобиллар, электрон жиҳозлар мусодара қилинган.