Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пойтахтга олиб кирувчи ҳар бир ЙПХ масканларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда

Бугун, 22 мартдан Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Шу сабабли пойтахтда йўналишсиз такси ҳайдовчиларининг фаолиятини назорат қилиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари биргаликда иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкентнинг ҳар бир туманлари ҳудудида ва пойтахтга кириш-чиқиш постларида, ЙПХ масканларида ҳамкорликда хизмат олиб борилмоқда ва фуқароларга йўловчи ташиш хизматини кўрсатаётган йўналишсиз таксилар фаолияти назорат қилинмоқда. Транспорт воситаларида дезинфекция ишлари амалга оширилиб, йўл кира нархлари сунъий оширилиб юборилмаслиги ҳам назоратга олинган.