Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президентлар чегарада учрашди

Бугун, 26 июль куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеэнбеков давлат чегарасининг кесишган жойида учрашдилар.

Президентлар Тожикистон ва Қирғизистон қишлоқ кенгашлари жамоалари ва оқсоқоллари билан учрашдилар  ва икки давлат ўртасидаги тинчлик ва тотувлик, халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстликни сақлаш муҳимлигини қайд этдилар.

Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари Исфара шаҳрида “тет-а-тет” ушрашишади. Кейин музокараларда икки мамлакат делегациялари иштирок этадилар, дея хабар берди АП.

Исфарда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг икки мамлакат раҳбарлари Чўлпонота шаҳрида мамлакатлар ҳамкорлигининг долзарб масалалари бўйича музокараларни давом эттирадиган Иссиқкўл кўлига боришлари кутилмоқда.