Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қалбаки 2 500 АҚШ долларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Сирдарё туман бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.А. ва А.М.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.Х.га ҳар бир АҚШ долларини 7 минг сўмдан ҳисоблаб, қалбаки 2 300 АҚШ долларини 1600 АҚШ долларига сотишган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, тадбир жараёнида фуқаро О.А.нинг ёнида сотиш мақсадида сақлаб келаётган қалбаки 200 АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.А. ва А.М.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.