1 000 000 АҚШ доллари банкнотасини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
- 03.02.2020 14:08
- 389
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Л. бошқа фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаб, хорижий банклардан кредит олиб бериш ва ўзининг 1 миллион АҚШ доллари кўринишидаги купюрасини сотиш эвазига, ундан фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Банк маълумотига кўра, 1 000 000 АҚШ долларлик банкнота сувенир сифатида чиқарилганлиги, қонуний тўлов воситаси ҳамда валюта қимматлиги ҳисобланмаслиги маълум бўлган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан С.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.