Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қизлар миллий қадриятларимизга мос кийинадими?

Самарқанд туманидаги 33-умумтаълим мактабида “Бувижоним кийган либослар” мазусида тадбир ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова иштирок этди.

Тадбирда қизлар ўртасида миллий қадриятларимизни, кийиниш маданиятини тарғиб этиш бундай тадбирларнинг ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Фаол иштирок этган қизлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.