Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработ туманида хонадон эгаси газ баллонини тузатаман деб ёнғинда куйиб, шифохонага ётқизилди

2019 йил 4 июнь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида яшовчи 33 ёшли А.А. уйининг айвонида газ баллонини тузатаётган вақтида газ баллонидан газ сизиб чиқиб, чақнаш содир бўлиши оқибатида ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда айвоннинг шифт ва уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда А.А. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беряпти Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.