Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

Бугун, 9 июнь куни эрта тонгдан Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайловларии бўлиб ўтмоқда. 

Қозоғистон президенти лавозимига 7 нафар номзод иштирок этмоқда, жумладан Nur Otan  партияси вакили, Токаев, Садибек Тугел, Амангельди Таспихов, Дания Еспаева, Толеутай Раҳимбеков, Жамбил Ахметбеков ва Амиржан Косанов.

Бу мустақил Қозоғистон тарихида олтинчи президент сайлови. Сайловларда овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 20:00 га қадар давом этади.

Нурсултон Назарбоев пойтахтдаги мактаб ўқувчилар саройида сайлов участкасида овоз берди.

Маълумот учун, Республикани 30 йил давомида бошқариб келган Назарбаев 2019 йилнинг 20 март куни ўз истеъфосини эълон қилган эди. Шундан сўнг вақтинчалик давлат раҳбари этиб Қосим-Жомарт Токаев тайинланган эди.