Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Рақснинг мўъжизакор жилоси” Республика танловида нурободлик ўқувчилар ғолиб бўлди

Жорий йилнинг 1-10 май кунлари 5tashabbus_uyimizda телеграм каналида “Рақснинг мўъжизакор жилоси” шиори остида республика танлови ўтказилди.

Ушбу танловнинг формати замонавий рақслардан иборат бўлиб, break danse, hip-hop, elektro shok ва nev style, popping house danse каби рақслар йўналишидан ташкил топган.

Танловга жами 1 200 га яқин видеороликлар келиб тушган бўлиб, шундан 83 та энг яхшилари омма эътиборига ҳавола этилди.

Танлов натижалари кўра, ўз чиқишлари билан ноанъанавий рақс намойиш қилган Нуробод туманидаги 2-мактабнинг 11-“А” синф ўқувчилари республика босқичида ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ўқувчиларга Халқ таълими вазирлиги ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг совғалари топширилди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.