Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Рустам Эмомали: Имом Бухорий ғоят ноёб, ўта қимматли мерос қолдиргани билан бутун ислом дунёсининг юксак эҳтиромига сазовор

Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Меҳмон марказ музейида бўлиб, буюк муҳаддиснинг ҳаёти ва изланишлари ҳақида ҳикоя қилувчи сурат ва экспонатларни кўздан кечирди ҳамда Имом Бухорий ғоят ноёб, ўта қимматли мерос қолдирганини, шу боис ҳақли равишда нафақат ўзбек ва тожик халқлари, балки бутун ислом дунёсининг юксак эҳтиромига сазовор эканини таъкидлади.

Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари билан суҳбатда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшнилик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан тилга олинди. Икки қардош мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли кўп қиррали ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга чиқаётгани, икки халқ ўртасида стратегик шериклик йўлга қўйилгани таъкидланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати.