Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сафдор Рўзиев ва кичик сержант Рауфовга тенг рақиб топилмади

Самарқанд шаҳрида самбо, жанговар самбо, каратэ-до бўйича тўрт кун давом этган Ўзбекистон чемпионати якунига етди.

Республикамиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа спорт клублари спортчилари иштирок этган мазкур мусобақаларда вилоят ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақа якунига кўра, самбо ҳамда жанговар самбо бўйича ушбу отряд ходими, катта сержант Бекзод Аҳмедов 100+ вазн бўйича беллашиб, иккинчи ўринни қўлга киритди. Сафдор Фурқат Рўзиев 82 килограмм вазнда республикада тенгсиз деб топилди.

Спортнинг каратэ-до тури бўйича ўтказилган баҳсларда кичик сержант Фариз Рауфовга тенг рақиб топилмади.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.