Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саида Мирзиёева: Янгиликларнинг ўз вақтида бериб борилишига албатта эришамиз

Бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида барча матбуот котиблар ҳамда мамлакат медиа вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари Саида Мирзиёева facebook‘даги саҳифасида маълум қилди.

"Бугун барча матбуот котиблар ҳамда мамлакат медиа вакилларини тўплаб, икки томонни бир-бири билан юзлаштирдик. Тадбирда фикрлар очиқчасига гапирилди, ўртадаги муаммолар муҳокама қилинди. Аччиқ танқидлар ҳам бўлди, тўпланган дардлар айтилди. Асосийси, фойдаси сезилди.
Сифатли ҳамкорлик учун роса керак бундай учрашувлар. Бу энди тизимли бўлади. Шу орқали матбуот хизматлари томонидан аҳолига ўз вақтида янгиликларни бериб борилишига эришамиз, албатта", деб ёзган Саида Мирзиёева.