Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Саккиз нафар ғолибнинг иккитаси самарқандлик

Бугун, 25 январь куни пойтахтимизда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида “Коррупцияга қарши курашишда ОАВнинг роли” мавзусида семинар-тренинг ҳамда шу мавзудаги танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳамкасбларимиз, Nuz.uz ахборот сайтининг вилоят бўйича мухбири Тошпўлат Раҳматуллаев интернет йўналишида, вилоят «Самаркандский вестник” газетаси мухбири Замира Балтаева эса босма нашрлар йўналишида ғолиб деб эътироф этилди. Ҳамкасбларимизни ғолиблик билан табриклаймиз!

Эслатиб ўтамиз, мазкур танловда республика бўйича 100 дан ортиқ иштирокчи ўз ижодий ишлари билан қатнашган. Улар орасидан телевидение, радио, интернет, босма нашрлар йўналишларида 8 нафар ғолиб аниқланди.