Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд минг нафарга яқин меҳмонни кутмоқда 

Самарқанд – нуфузли халқаро анжуманлар арафасида. 

26-30 август кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон кентда “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали ўтказилади. Фестиваль матбуот марказининг 22 август кунги маълумотларига кўра, мазкур нуфузли санъат анжуманида бу гал дунёнинг 74 давлатдан 341 нафар меҳмонлар иштирок этиш истагини билдирган.

25-26 август кунлари эса Самарқанд ЮНЕСКО шафелигидаги “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусидаги халқаро анжуманга мезбонлик қилади. Ушбу конференция ҳамда “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мерос ҳафталигида қатнашиш учун 52 мамлакатдан 351 нафар мартабали меҳмонлар, олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари келиши кутилмоқда. Шунингдек, 103 нафар “World Influencers Congress” I халқаро ҳукумат конгресси иштирокчилари ҳам Самарқанд меҳмони бўлади.

Умуман, ушбу тадбирларда иштирок этиш учун шаҳарга минг нафарга яқин хорижлик меҳмонлар, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари келади. 

Меҳмонлар учун шаҳардаги 16 та меҳмонхона жойлар ҳозирлаб қўйилган.