Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида барча меҳмонхоналар ҳамда масжидлар рақамли камераларга тўлиқ ўтказилди

Интернет ижтимоий тармоқларида шаҳримиз йўлларидаги хавфли ҳудудларда видеокамералар етишмаслиги кузатилаётганлиги, бу эса кимгадир фойда келтираётганлиги, бу борада ЙҲХБ раҳбариятининг ҳаракатсизлиги ҳақида билдирилган фикрлар бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Жорий йил август ойи биринчи ўн кунлигида Самарқанд шаҳри Спитаменшоҳ кўчасидаги “Хазора” автобошбекати, “Спитаменшоҳ-Беруний” ва “Рудакий-Даҳбет” кўчалари чорраҳаларида ҳамда “Имом Бухорий” кўчасини “Сиёб” деҳқон бозори олдидан ўтган қисмида ўрнатилган 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси таъсири доирасида “Йўл ҳаракати қоидалари” талабини бузиб турган транспорт воситаларини автоматик тарзда қайд этувчи видеокузатув камераларини (тест тариқасида)  ўрнатиш бўйича “WORLD TECH SYSTEM” МЧЖ ходимлари иштирокида ушбу қоидабузарликни аниқловчи видеокузатув камералари ўрнатиладиган жойларнинг техник шартлари, ўрнатиладиган устунлар, электр тармоғи, уларнинг хавфсизлиги ва қўриқлови ҳамда 3.27 йўл белгиларини давлат стандарти бўйича ўрнатилиши тўлиқ ўрганиб чиқилди.       

Самарқанд вилояти ҳудудида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, йўл ҳаракати мониторинги ва интеллектуал видеокамераларнинг интеграциялашган тизимларини жорий этиш тўғрисида маълумот ва лойиҳалари тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВга тақдим этилди. 

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида жойлашган барча меҳмонхоналар ҳамда масжидлар рақамли камераларга тўлиқ ўтказилди. Шаҳар бўйича катта кўчалар, чорраҳалар ва бошқа объектларга жами 4500 та рақамли камералар ўрнатилган бўлиб, ушбу камераларнинг 1100 таси Самарқанд вилояти ИИБда яратилган ситуацион марказга интеграция қилинган.

“Хавфсиз шаҳар” концепциясининг таркибий қисми бўлган Самарқанд шаҳрининг гавжум, бошқарилиши қийин бўлган 4(тўрт) та чорраҳасида “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузган ҳаракат иштирокчиларига нисбатан маъмурий чора кўрилиши ҳамда ушбу кўчаларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш мақсадида кузатув ҳамда қайд этиш камералари ўрнатилиб, тест режимида ишга туширилди.

Шунингдек 2019 йилнинг 01 июлидан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг 5(беш) фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилиши, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмаслиги кафолатланди.

Жорий йил 10 июлидан 20 август кунига қадар мазкур қарор талаблари бўйича 524 та видеорегистраторлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ЙҲХБ базасига келиб тушган бўлиб, шундан 262 таси кўриб чиқилиб, 40 таси бўйича 11 млн 352 минг 880 сўм миқдорида жарима тўловлари ундирилди.

Шу билан биргаликда давлат хусусий шерикчилиги асосида Самарқанд шаҳрида ҳайдовчилар томонидан содир этилаётган йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи видеокузатув мосламаларини ўрнатилиши бўйича хоҳиш истаги бўлган тегишли ваколатга эга корхона, ташкилот ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қуватлаб, ҳамкорлик қилишга тайёрлигимизни билдирамиз.