Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида янги чиқинди полигони қурилиши мумкин

Самарқанд шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги ҳамкорлигида “Мароқанд обод” давлат унитар корхонаси томонидан “Қаттиқ маиший чиқиндилар бошқарувини модернизация қилиш лойиҳаси” амалга оширилаётганига 1 йил тўлиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Франция тараққиёт агентлиги кўмагида Самарқанд шаҳрининг санитар ҳолатини яхшилаш учун 80 та замонавий чиқинди йиғиш машиналари “Мароқанд обод” ДУКга топширилганди.

Тадбирда ушбу техник имкониятлар шаҳарнинг тозалиги борасида ижобий самаралар бераётгани ҳамда европалик тажрибали консультантлар ёрдами билан лойиҳанинг навбатдаги муҳим босқичи ҳақида сўз борди.

Шунингдек, шаҳарнинг чиқинди бошқаруви тизимини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, экология ва санитария қоидаларига жавоб берадиган янги чиқинди полигони фаолиятини йўлга қўйиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.