Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Samarkand half marathon” лойиҳаси доирасида спорт ва маданият хайрия тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан тадбир ташкил этиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 07.00 дан 14.00 гача Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

- Регистон кўчасидаги “Нон бозори” олдидан Университет хиёбонигача;

- Даҳбет кўчасининг Регистон кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий кўчасигача;

- Боғимайдон кўчасининг Даҳбет кўчаси билан туташмасидан Қўшҳовуз кўчасигача;

- Қўшҳовуз кўчасининг Чорраҳа кўчаси билан туташмасидан Ислом Каримов кўчасигача;

- Имом Бухорий кўчасининг Даҳбет кўчаси билан туташмасидан Шоҳизинда кўчасигача;

- Мароқанд кўчасининг Имом Бухорий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ибн Сино кўчасигача;

- Чорраҳа кўчасининг Даҳбет кўчаси билан туташмасидан Бибихоним кўчасигача;

- Руҳобод кўчасининг Регистон кўчаси билан туташмасидан Амир Темур мақбараси орқали Университет хиёбонигача;

- Университет хиёбони кўчасида;

- Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача;

- Бўстонсарой кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбонигача;

- Амир Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчасигача;

- Абдураҳмон Жомий кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача;

- Мирзо Улуғбек кўчасининг Абдураҳмон Жомий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Бўстонсарой кўчасигача;

- Ибн Сино кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ойдин йўл кўчасигача;

- Воҳид Абдуллаев кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан туташмасидан “Ҳазрати Хизр” масжидигача;

- Ислом Каримов кўчасининг “Ҳазрати Хизр” масжидидан Шоҳизинда кўчасигача;

- Шоҳизинда кўчасининг “Сиёб деҳқон бозори”дан Улуғбек обсерваториясигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Ҳурматли ҳайдовчилар, кўчаларнинг ёпилиши муносабати билан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда ҳаракатланиш мобайнида ўзаро ҳурматда бўлишларингизни сўраймиз.

 

Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.