Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманида ноқонуний цех очган аёл устидан жиноий иш қўзғатилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими ходимлари томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш бўйича “Пулимуғоб” маҳалласида текшириш ўтказилди.

Аниқланишича, фуқаро Шаҳноза Шокирова хонадонида миллий ширинликлар ишлаб чиқариш цехи ташкил қилган. Бир дона уч камерали ва икки дона бир камерали пишириқлар ишлаб чиқаришга мослашган электр печларни умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олган.

Электр энергиясидан ноқонуний яширин равишда фойдаланиб, хонадонида миллий ширинликлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келган. Аниқланган ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Фуқаро Ш.Шокированинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида Самарқанд туман электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 130 млн. 558 минг сўм миқдорда моддий зарар етказилган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд туман бўлими томонидан Ш.Шокировага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.