Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида 2019 йилнинг беш ойида 29 мингдан зиёд ҳайдовчи тезликни ошириб фоторадарга тушди

Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида вилоят ички ишлар бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг компьютерлаштирилган тизими, яъни фоторадарлар орқали жами 29441 та ҳолатда ҳайдовчиларнинг тезликни белгиланган меъёрдан ошириш йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди.

Қоидабузарликларнинг 14 396 таси бўйича жарима ундирилиб, 15045 тасидан жарима ундиришга оид тадбирлар амалга оширилмоқда.

Белгиланган жаримани ўз муддатида, яъни 2 ой давомида тўламасдан транспорт воситасини бошқариб юрган самарқандлик 5940 нафар ҳайдовчи «Автокон» қурилмаси орқали аниқланиб, ҳайдовчилардан 3 миллиард, 300 миллион сўмдан зиёд жарима ундирилди.

Самарқанд вилоят ИИБ йўл ҳаракати

хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.