Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятидаги соғломлаштириш оромгоҳида болажонлар учун кўргазмали чиқишлар намойиш этилди

18-июнь куни Самарқанд вилояти Ургут ва Самарқанд туманларидаги “Учқун” ҳамда Мудофаа вазирлигига қарашли Я.Турсунов номидаги соғломлаштириш оромгоҳларида ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур дам олиш маскани Жиззах, Самарқанд, Навоий вилоятларидан (112 та) ҳамда Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё шаҳарларидан (67 та) ҳарбий хизматни ўтаётган ва хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жами 179 нафар фарзандлари имтиёзли йўлланма асосида таътил кунларини мароқли ўтказишяпти.

Ёшлар 14 кунлик (биринчи босқич) ёзги дам олиш оромгоҳида 7 гуруҳга бўлинган ва улар билан кун тартибида белгиланган вақтларда кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ва тоғ сайллари ўтказиляпти.

Оромгоҳга Самарқанд шаҳрида Узоқ лагер даҳасида жойлашган ҳарбий қисмдан келган сержантлар болалар учун ташкил этилган шахмат-шашка, рақс, расм чизиш, футбол ҳамда китоб мутолааси бўйича машғулотларни кузатишди.

Мазкур оромгоҳга болажонлар 16 июнь куни келиб жойлашган эди.

Маълумот учун, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун имтиёзли йўлланманинг умумий нархи 852 677 сўмни ташкил этади. Ушбу сумманинг 70 фоизи Мудофаа вазирлиги томонидан тўлаб берилади, 255 803 сўм (30 фоизи) эса ота-оналар томонидан тўланади.