Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги боғчаларда заҳарланиш содир этилганлиги юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати баёнот берди

Самарқанд шаҳар ДСЭНМнинг 2019 йил 11 октябрь куни соат 14:00 даги хабарига кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига шу куни соат 10:00да шаҳардаги 80, 98 ҳамда 106-сонли мактабгача таълим ташкилотларнинг 12 нафар тарбияланувчилари овқатдан заҳарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси ташхиси билан ётқизилган.

Аниқланишича, тарбияланувчилар қайд этилган мактабгача таълим муассасаларида ош, борщ, макарон, салат каби аралаш овқатларни истеъмол қилганликлари оқибатида соғлиқлари ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган.

Шаҳардаги 80, 98 ва 106-мактабгача таълим муассасаларига “E.М.” корхонаси томонидан аутсорсинг хизмати кўсатилиб келинган.

Мазкур заҳарланиш ҳолати юзасидан вилоят ДСЭНМ томонидан 80, 98 ва 106-МТТлар фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Ҳозирда беморларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, даволаш муолажалари давом эттирилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан 11 октябрь куни ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.