Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 1 июнь куни яна оммавий юриш марафони ўтказилади

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилаётган бу галги оммавий юриш хайрия марафони ҳисобланади. Ушбу тадбир давомида йиғиладиган маблағ бемор ва ногиронлиги бўлган болаларни даволаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишга сарфланади.

Марафон 1 июнь, соат 7.00 да вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдондан бошланиб, Бўстонсарой, Мирзо Улуғбек кўчалари орқали “Динамо” стадионигача давом этади.

Марафон чоғида ушбу кўчаларда транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади.