Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 13 та мева-сабзавотчилик кластери фаолият юритяпти

2020 йил якунига кўра, вилоятда 13 та мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этилган. Уларга 21,5 минг гектар майдон бириктирилган.

Кластерлар томонидан қайта ишлаш ва сақлаш қувватларини ошириш бўйича қиймати 16,1 миллиард сўмлик 4 та лойиҳа бажарилиши ҳамда кластерлар томонидан 61,3 миллиард сўмлик 0,7 минг гектар интенсив боғ ва 92,4 миллиард сўмлик 1,6 минг гекатар янги токзор ташкил этилган.

Кластерлар томонидан 2020 йилнинг 11 ойи давомида 28,2 миллион долларлик 27,0 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари хориж давлатларига экспорт қилинди.

2021 йил ҳосили учун 2020 йил куз ойларида барча тоифа хўжаликларида тўқсонбости усулида 25,4 минг гектар майдонга сабзавот экинлари, жумладан август-сентябрь ойларида 7 минг гектар ерга пиёз ва саримсоқпиёз, ноябрь-декабрь ойларида 18,4 минг гектар майдонга бошқа сабзавот экинлари экилди.

Акбар Норқўзиев,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Самарқанд вилояти кенгаши раиси.