Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда бир киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Шу йилнинг 2 ноябрь куни соат 23:00 ларда Самарқанд шаҳар, Боёвут кўчасида яшовчи фуқаро Ф.К.нинг яшаш хонадонида ўрнатилган сув исситиш газ «колонка»сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари хабар берди.

Турмуш ўртоғи Д.В. эса ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, фуқаролар ўртасидаги бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш сўралган.