Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда чорвачиликни ривожлантиришнинг қандай режалари бор?

Ҳар бир туманда камида 2 тадан бўрдоқичилик хўжаликларини ташкил этиш ва уларга лалми майдонлардан белгиланган тартибда ер ажратиш юзасидан умумий қиймати 62 миллиард сўмлик дастур тасдиқланган.

Дастурга асосан 5220 бошга мўлжалланган 27 та бўрдоқичилик хўжаликларини ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилади.

Бундан ташқари, чорва молларини зотини яхшилаш, маҳсулдорлигини ошириш мақсадида сунъий уруғлантириш ишларини самарали ташкил этиш бўйича 260 та зооветеринария шаҳобчалари ташкил этилган.