Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби белгиланди
- 03.10.2019 12:55
- 119
- Иқтисодиёт
Ҳукумат қарори билан аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Низомга мувофиқ, чорва ҳайвонларини суғурталаш учун суғурта қилдирувчининг оғзаки ёки ёзма мурожаати бўйича ихтиёрий равишда суғурталовчи билан шартнома тузилади.
Суғурта қилдирувчи суғурта мукофоти тўлайди ва унга суғурта полиси берилади.
Суғурта ҳодисаси (суғурталанган ҳайвоннинг нобуд бўлиши, ўғирланиши ва мажбуран сўйилиши) рўй берганда бу ҳақда далолатнома тузилади.
Суғурта қилдирувчининг аризаси ва тақдим этилган тегишли ҳужжатларга асосан суғурта товони тўлаб берилади.
Теглар:
Чорва
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа