Фермер хўжалигининг ҳужжати йўқ. Нега?

Бу саволга вилоят адлия бошқармаси томонидан "Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди" шиори билан ўтказилган ҳуқуқий акцияда жавоб топилди.

Вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Олимжон Мамаюсуповнинг билдиришича, пахтачилик Ирисқуловлар оиласи чорвачилик соҳасида ишни йўлга қўйиб, “Наслдор зотли моллар” фермер хўжалиги ташкил этган. Яқинда адлиячилар ушбу хўжаликда бўлиб, ўрганиш олиб борганида мазкур фермер хўжалиги раҳбари нафақага чиққани, ушбу хўжалик юритувини эса фарзандларига топширмоқчилиги, бироқ бу борада қонунчилик талабларидан бироз бехабарлиги сабаб иш чўзилаётганлиги аниқланди.

Таъкидлаш керакки, айни пайтда хўжаликда 20 бош қорамол бўлиб, 3 нафар ишчи меҳнат қилади. Фермер хўжалигининг янги раҳбари Тешабой Ирисқулов келгусида хўжалик фаолиятини кенгайтириб, ишчи кучини ошириш, туманнинг энг ишбилармон фермерлари қаторига киришни мақсад қилган.

Буни тўғри англаган туман давлат хизматлари маркази ходимлари жойига чиққан ҳолда Т.Ирисқуловга мазкур масалада ҳуқуқий ёрдам кўрсатди. Яъни, фермер хўжалиги сайёр тартибда қайта рўйхатдан ўтказилди.