Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ғаввослар ўқитилмоқда

Самарқанд шаҳрида жойлашган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш марказида ғаввослар учун махсус тайёргарлик курслари ташкил этилди.

Ўқув жараёнларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари қутқарув отрядлари ва таркибий тузилмаларига янги ишга қабул қилинган ходимлар қатнашмоқда.

- Жорий йилнинг 7 сентябридан бошланган машғулотлар икки ой давом этади, - дейди марказ ўқув жараёнини ташкил қилиш бўлими бошлиғи, майор Жобир Мамасолиев. - Мазкур ўқув дастури 288 соатдан иборат бўлиб, ғаввосларга уларнинг вазифалари, шўнғиш, хавфсизлик қоидалари, ҳужжатлар юритиш тартиблари ҳақида тушунчалар берилади. Шунингдек, ўқув курси тингловчиларида тиббий таъминотни ташкил этиш, замонавий асбоб-анжомлардан тўғри фойдаланиш, уларни сақлаш, текшириш ва дезинфекция қилиш бўйича дастлабки билим ва кўникмалар шакллантирилди.

Ўқув машғулотлари якунида имтиҳон ўтказилиб, синовдан ўтган тингловчиларга махсус сертификат берилади ва ўз хизмат фаолиятини  бошлайди.

Аслидин ИРГАШЕВ,

марказ ўқитувчиси, майор.