Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда хўрозларни "пул тикиб" уриштириш учун тузилган яширин "арена" фаолиятига чек қўйилди

Самарқанд шаҳрининг Минск кўчасида ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳар Булунғур кўчасида яшовчи, 1972 йилда туғилган Ш.А. шаҳарнинг Минск кўчасида жойлашган уйларнинг бирида “арена” кўринишида жой қилиб, хўрозларни пул эвазига уриштириб, қимор ўйини ташкил қилганлиги аниқланди.

Суриштирувлар давомида 13 нафар фуқаро ўзига тегишли бўлган хўрозларни уриштириш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилди.

ИИБ ходимлари томонидан тадбир давомида хўроз уриштириш томошасига келган 476 нафар фуқароларнинг шахси аниқланиб, уларнинг жиноятга алоқадорлиги текширилди ва ушбу шахсларга тегишли 132 та транспорт воситаларининг ҳужжатлари кўздан кечирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.