Хўроз уриштириш учун "арена" ташкил қилган шахслар ушланди

Самарқанд шаҳрида ўз яшаш уйида хўроз уриштириш учун махсус "арена" ташкил қилган бир гуруҳ шахслар ушланди.

Аниқланишича, улар 2016 йилда ташкил этилган ушба "арена"га келган 220 нафар фуқаронинг ҳар биридан 25-30 минг сўмдан олган. Ўйинлар давомида ташкилотчи, пул йиғувчи, кунлик хизматчи, иш юрутувчи ва қўриқчи фаолият юритган.

Қўлга олинган шахслар томонидан 1 млн. 95 минг сўм пул ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ўйин ташкилотчисига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.