Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Самарқандда йўл-транспорт ҳодисалари ва оқибатлари нимани кўрсатди?"

Ўтган йилнинг сакиз ойида 539 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг мос даврида бундай ҳодисаларни 28 фоизга камайтиришга эришилди. Яъни, ўтган даврда вилоят ҳудудида 388 та йўл-транспорт ҳодисалари юз берган.

Қайд этиш ўринлики, транспорт воситалари билан боғлиқ кўнгилсизликлар оқибатида фуқарларимизнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари ҳам 28 фоизга камайди. Мисол учун, 2018 йилда йўл-транспорт ҳодисаларида 503 киши турли даражада жароҳатланган бўлса, жорий йилда 361 кишига йўл-транспорт ҳодисалари туфайли тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келган.

Ўз навбатида, “автоавария”лар оқибатида фуқароларнинг ҳалок бўлиши ҳам бирмунча камайган. Хусусан, 2018 йилда 179 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбони бўлган бўлса, жорий йилда ҳайдовчилар 154 кишининг бевақт ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган.

Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, соҳа ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар ўзининг ижобий самарасини бераётганини кўриш мумкин. Негаки, ўтган саккиз ойнинг сўнгги 20 кунида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фуқароларнинг йўл-транспорт ҳодисалари туфайли ҳалок бўлганларнинг сонини 12,6 фоиз ва тан жароҳати олганларни 28,2 фоизга камайтиришга эришилган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.