Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги «Энг чиройли безатилган бино» аниқланди

Ҳар йили Янги йил байрами арафасида Самарқанд шаҳридаги бинолар кўринишини янги дизайнда, байрамона қилиб безатиш бўйича кўрик-танлов ташкил этилади. Танловда бинолар фасади ранго-ранг ёриткичлар, эшик ва деразаларига қорбобо ва қорқиз расмлари чизилиб, ҳудудидаги дарахт ва арча шохлари байрамона ўйинчоқлар билан безатилади.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда туризмни ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда ташкил этган жорий йилги танловнинг «Энг яхши янги йил безаги» номинацияси бўйича туристик инфратузилма биносини аниқлади. Унга Самарқанд шаҳридаги «Манреса» ресторани жамоаси лойиқ деб топилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Б.Нуруллаев томонидан ресторан директори А.Aзимовга «Энг яхши безатилган бино» сертификати топширилди.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.