Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги олий таълим муассасалари республика ОТМлар рейтингида нечанчи ўринда?

UniRank тадқиқот маркази Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари рейтингини эълон қилди.

Рейтингни тузиш ОТМ давлат органларининг лицензияси мавжудлиги, аккредитациядан ўтган ҳолати, камида тўрт йиллик бакалавр ёки бошқа таълим даражаларини (магистратура ва докторантура) таъминлаш ваколати, таълимнинг анъанавий шаклда, яъни юзма-юз, сиртқи бўлмаган шаклда ўтказилиши таъминланиши каби талаблар асосида келиб чиқилган.

Рейтингни Тошкент халқаро Вестминстер университети бошқариб турган бўлса, иккинчи ўринни Тошкент ахборот технологиялари университети, учинчи ўринни эса Тошкентдаги Инҳа университети эгаллаб турибди.

Бу борада Самарқанддаги ОТМлар орасида Самарқанд давлат тиббиёт институти етакчи, дейиш мумкин. СамДТИ рейтингнинг 10-ўрнида эътироф этилган.

Шунингдек, рейтингнинг 13-ўринини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, 16-ўрин - Самарқанд давлат университети, 23-ўрин - Самарқанд давлат чет тиллари институти, 29-ўрин – Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, 40-ўрин – Самарқанд ветеринария медицинаси институти банд этган.

Рейтинг охиридан (65-ўрин) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази жой олган.