Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги янги очилган университетга қабул бошланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш бошланди.

Мазкур университетда таҳсил олиш истагида бўлган абитуриентлар қуйидаги 5 та бакалавр (кундузги) таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтиши мумкин:


Иқтисодиёт: озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти (5 та грант, 20 та контракт,  (5230101);

Иқтисодиёт: қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти  (5 та грант, 20 та контракт, (5230102);

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)  (10 та грант, 40 та контракт, (5230900);

Агробизнес ва инвестицион фаолият (5 та грант, 20 та контракт, (5233300);

Рақамли иқтисодиёт (5 та грант, 20 та контракт, (5234100);

Эслатиб ўтамиз абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 15 июлга қадар давом этади.


Манзил: Самарқанд шаҳри, Даҳбед кўчаси 45-уй (Банк коллежи биноси).

Қўшимча маълумотлар учун телефон: +99866-232-41-56;  +99890-742-86-32.

Реклама ҳуқуқи асосида.