Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик бахшилар термалари Сариосиё туманида янгради

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ўтказилган Халқаро бахшичилик фестивали доирасида вилоятимиздан иштирок этган бахшилар ҳамда санъаткорлар Сариосиё туманида ўз концерт дастурларини намойиш этди.

Бахшиларимиз томонидан айтилган термалар, фольклор жамоаларининг чиқишлари, санъаткорларимиз томонидан куйланган қўшиқлар Сариосиё халқига кўтаринки кайфият улашди.