Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик мактаб ўқувчилари халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлди

Жорий йилнинг август ойида ELPC халқаро олимпиадалар ташкилоти томонидан Zoom дастури орқали онлайн тарзда HKIMO (Гонг Конг халқаро математика олимпиадаси) халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди.

Олимпиадага Гонг Конг халқаро математика академияси асос солган бўлиб, бугунги кунда унга Сингапур, Малайзия, Таиланд, Индонезия, Филиппин, Aвстралия, Украина, Қирғизистон, Қозоғистон каби дунёнинг 20 дан ортиқ нуфузли давлатларининг мактаб ўқувчилари қатнашади.

2020 йилда илк марта Ўзбекистондан ҳам 115 нафар ўқувчи ушбу олимпиадага қатнашди. Улар орасида иштирок этган самарқандлик ўқувчилардан 3 нафари кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

 Паст Дарғом туманидаги 6-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Зарнигор Зувайдуллаева кумуш медал, Нарпай туманидаги 47-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Машҳурбек Зиядуллаев бронза медали ва Оқдарё туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Шоҳруҳ Умрзоқов бронза медалига сазовор бўлди.

Дилором AБДУРАҲМОНОВА.