Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Санкт-Петербургда ўзбек фуқаросини ўлдирган 15 ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олинди

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ленинград вилояти тергов органларининг расмий маълумоти асосида 2019 йил 28 июнь куни Всеволожск тумани Лесколово қишлоғида жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Х.Р. ўлдирилганини тасдиқлади. Жиноят қидирув ходимлари томонидан 29 июнь куни мазкур жиноятни содир этишда гумонланувчи Санкт-Петербурглик 15 ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олинган.

"Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда тергов органлари билан алоқа ўрнатилган", - дейилган ТИВ хабарида.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳамда эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.