Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сенатор талабалар учун махсус стипендия таъсис этди

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, сенатор Муртазо Раҳматов томонидан “Сенатор стипендияси” таъсис этилди. Тошкент давлат юридик университети 1-босқич талабаси Мадина Юнусова “Сенатор стипендияси”нинг илк соҳибаси бўлди. Бугун унга 2020-2021 ўқув йилида махсус стипендия олиш ҳуқуқини берадиган сертификат топширилди.

— Конфуцийнинг шундай ҳикмати бор: “Агар сен халқингни бир йил боқмоқчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил боқмоқчи бўлсанг, дарахт кўкартир, асрлар давомида боқмоқчи бўлсанг, илм, билим эк”, — дейди М.Раҳматов. — Шу маънода, ислоҳотларнинг янги босқичида ёшларни билимли қилиш, уларга илм ўргатиш пайидан бўлинаётгани қувонарлидир. Ёшлар бамисоли ниҳол. Шундай экан, уларни яхши таълим-тарбия бериб, тўғри йўлга йўналиштиришга барчамиз масъулмиз. Умид қиламизки, биз таъсис қилган стипендия ёшлар қалбида билимга муҳаббат уйғотиб, катта ҳаёт остонасидаги изланувчан ва интилувчан ёшларга кичик кўмак ва рағбат бўлади.