Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шаҳар йўловчи транспортида нималарни бепул ташиш мумкин?

Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали шаҳар йўловчилар транспортида қуйидагиларни ташиш бепул амалга оширилади, деб маълумот берди:

— ҳажми 60 см х 40 см х 20 см ва оғирлиги 20 кг дан ортиқ бўлмаган қўл юкини ва мусиқа асбобини;

— 150 см гача узунликдаги буюмларни;

— қафасга солинган майда ҳайвонлар ва паррандаларни;

— аравачани (болалар, ногиронлар ва бошқаларнинг аравачаларини);

— майда боғдорчилик инвентарини;

— болалар чаналарини.

Шунингдек, йўловчилар ўзлари билан биргаликда етти ёшгача бўлган болаларини бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.

Йўналишсиз таксиларда йўл ҳақи ташиб келтирилган йўловчи ва багаж сонидан қатъи назар таксометр кўрсаткичи бўйича тўланади.