Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сил хасталигига чалинган онахон уйида газ босими йўқлигидан шикоят қилди

Ўтган йили оғир хасталик - туберкулёзга чалиниб, уч ой муддатда даволаниб чиқдим. Шифохона ходимларидан миннатдорман, ҳаётларини хавф остига қўйиб бўлса-да, беморлар билан хушмуомалада бўлишди, муолажа қилишди.

Яқинда шифохонадаги уч ой даволанишдан сўнг уйга қайтиб келдим. Афсуски, қор ёғиб, ҳаво ҳарорати тушиб кетиши билан газ босими кескин пасайиб, уйларимиз совиб кетди. Аммо бу касалликда, ўзингиз биласиз, хона ҳарорати етарли даражада иссиқ бўлиши керак. Бу аҳволда яна қайталаниб қоламанми, деб қўрқаман.

Ўзим нафақадаги аёлман, нафақа пулим қайси бирига бўлсин? Қўшимча дори-дармонлар олишга ҳам мажбур бўляпман. Қолаверса, газ бўлгани учун ўтин жамғармаганмиз. Бор ўтин ҳам шу пайтгача тугаб кетди. Илтимос, шу масалада ёрдам беришларингизни сўрайман.

Амина САТТОРОВА,

Самарқанд шаҳри, Сўлим шаҳарчаси, Наврўз маҳалласи, Кишинёвский кўчаси,  1-тупик, 3-уй.