Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сиз қай ҳолатда ухлашингизга қараб, феълингизни билиб олинг

1. Агар сиз тиззангиз билан кимгадир ёки нимагадир суянмасдан ухлай олмасангиз, демак сиз ишончли ва хотиржам инсонсиз. Сизни хафа қилиш осон эмас ва сиз келажакка ишонч билан қарайсиз. Бундай одамлар уйқуга тўймай турганларида ҳам табассум қила оладилар ва ҳаётдаги ҳар қандай ўзгаришларга осонгина кўника оладилар.

2. Агар сиз асосан эмбрион (яъни ҳомила) ҳолатида ухласангиз, демак сиз ҳимоя, меҳр-шавқат ва ҳамдардликка муҳтожсиз. Ғужанак бўлиб олиб, сиз атроф-муҳитдаги муаммолардан ўзингизни чегаралаб оласиз. Агар сизга тегишли бўлган эркак шундай ухласа, ҳукмингизни ўтказишни тўхтатинг. Агар мушугингиз шундай ҳолатда ухласа — бу табиий ҳол!

3. Қорин билан, қўл-оёғини атрофга ёйиб ухлаш — пешқадамларга хос. Улар сезгир, серғайрат ва ҳаракатчандирлар. Уйдаги ва ишдаги тартибга алоҳида эътибор қаратадилар. Кутилмаган ҳодисаларни ёқтирмайдилар, шунинг учун ҳамма ишларни олдиндан пухта режалаштирадилар. Ўзларининг тиришқоқлиги ва масъулияти туфайли омад ва фароғатга осонгина эришадилар.

4. Чалқанча тушиб — қироллар ва тақводорлар ухлашади. Сиз шулар жумласиданмисиз? Унда сиз хушчақчақсиз, қувноқ давраларни хуш кўрасиз, ҳамманинг диққат марказида бўлишга ўрганиб қолгансиз. Ишда сиз қатъиятли ва ўжарсиз, лекин оқилона иш тутасиз, ҳақиқатни юзга айтишни афзал биласиз. Бундай ҳолатда кўпинча эркаклар ухлашади, бироқ "темир" хонимлар ҳам мустасно эмас.

5. Агар соқчи аскарга ўхшаб ухласангиз, унда сиз вазмин шахссиз. Ҳаётда аниқ мақсадга эгасиз ва унга интиласиз. Сиз қаттиққўл, синчков ва талабчансиз, лекин ўзингизни кўпроқ назорат қиласиз.

6. Қарқарага ўхшаб ухлайсизми? Ҳар хил саргузаштларга ўчсиз, хаёлга келмаган ишларни қиласиз, кайфиятингизни тез-тез ўзгариб туриши ҳаммани лол қилади. Сиз юмшоқ, мулойим аҳволингиздан бирданига оғзидан ўт пуркайдиган аждарҳога айланишингиз мумкин. Қарор қабул қилишда қийналасиз. Лекин турмушда ва ишда сиз барқарорлик, хотиржамлик ва эҳтиёткорликни афзал кўрасиз.