Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сохта ходим жиноят устида қўлга олинди

Жорий йилнинг 17 июль куни Чилонзор туманида жойлашган олий таълим муассасаларидан бирининг талабаси 25 ёшли Билолиддин О. 29 ёшли Сардор А.га ўзини “жиноят қидирув ходими” деб таништиради.

Шундан сўнг, у фуқарони ўғирланган буюмларни сотиб олганликда айблаб, содир этган жинояти учун кўз юмишини ва жиноий жавобгарликка тортмаслиги учун 100 АҚШ доллари сўрайди. Билолиддин О. Чилонзор тумани Муқимий кўчасида талаб қилинган пулни олиш вақтида қўлга олинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.