Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Спорт хабарлари

Самбо
Самарқанд шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ўртасида вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди.
Вилоятнинг барча ҳудудидан келган 100 нафардан ортиқ ёш самбочилар 11 вазн бўйича баҳсга киришди. Беллашув якунида умумжамоа ҳисобида Самарқанд шаҳри самбочилари биринчи, Тойлоқ ҳамда Самарқанд туманлари спортчилари иккинчи ва учинчи ўринга сазовор бўлди.

Юнон-рим
Самарқанд шаҳрида юнон-рим кураши бўйича эркаклар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.
Вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган 120 нафарга яқин курашчилар беллашган мусобақада Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати спортчилари биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати курашчилари ва учинчи ўрин Оқдарё тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчиларига насиб этди.

Каратэ-до


Самарқанд шаҳридаги 80-умумий ўрта таълим мактбида спортнинг анъанавий каратэ-до тури бўйича ёшлар ўртасида республика кубоги учун саралаш мусобақалари ўтказилди.
Беллашув якунига кўра, вилоят терма жамоаси шакиллантирилди ва 100 нафарга яқин каратэчилар республика босқичида қатнашадиган бўлди.

Ҳ.ЭЛТОЕВ.

Баскетбол

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида баскетбол бўйича “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақасининг республика финал босқичи ўтказилди.
Унда Самарқанд шаҳрининг 42-умумий ўрта таълим мактаби баскетбол жамоаси Наманган вилояти жамоаси устидан 78-73 очко билан ғалаба қозониб, биринчи ўринни қўлга киритди.

Шахмат
Тойлоқ туманида шахмат бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган 170 нафарга яқин ёш шахматчилар орасидан умумжамоа ҳисобида Самарқанд шаҳри мактабалари ўқувчилари биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, мусобақада 1,2,3-ўринларни эгаллаган 35 нафар шахматчилар чемпионатнинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Бекзод АҲМЕДОВ.