Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тачмурод Агамуродов “Динамо”да бош мураббийлик фаолиятини давом эттиради

Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси бир қатор футболчилар билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Динамо» жамоаси Акмал Холмуродов, Баҳодир Насимов, Миркомил Локаев, Сардор Эминов, Дилмурод Каримов, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев сингари футболчилар билан хайрлашди. Ихтиёр Тошпўлатов «Металлург» клубига трансфер қилинди. Дарвозабон Ботирали Эргашев «Қўқон-1912» жамоасига бир йилга ижарага берилди.

Самарқанд вилояти футбол ассоциацияси президенти, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва клуб раҳбарияти қарорига кўра, Тачмурод Агамуродов жамоадаги бош мураббийлик фаолиятини давом эттиради. 

Унинг олдига клубни Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилади. Про-лига янги мавсуми олдидан жамоа таркибига янги футболчилар таклиф этилиши режалаштирилган.