Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ташаббускор ҳуқуқшунос ёшлар инновацион лойиҳа яратди

Самарқанд юридик коллежи ўқувчилари Гулбаданбегим Раҳмонова ва Юлдуз Шамсиддинова ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида “Тендош-тенгдошга” лойиҳаси доирасида “Ташаббускор ҳуқуқшунос ёшлар” шиори остида “Беш таомил” инновацион лойиҳасини яратди.

Мазкур инновацион лойиҳа ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга хизмат қилади. Уларнинг билим олишга бўлган қизиқишини оширади. Лойиҳа ижодкор ўқувчиларнинг тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш, ўқув жараёнига татбиқ этишни ташкил этиш ҳамда ижобий тажрибаларни оммалаштиришга кўмаклашади.

Жамшид ОТАҚУЛОВ,
коллеж директори ўринбосари.